Линклар

Туркманистондаги дўконларда тамаки маҳсулотлари июл ойи бошидан бери сотилмаётгани боис қора бозорда сигарет нархлари камида беш баробар ошди.

Туркманистондаги сигарет чекувчиларнинг Озодликка айтишича, “сигарет бўҳрони” бошланишидан олдин апрел-май ойларида икки АҚШ долларига сотилган бир қути “Marlboro” сигарети ҳозир 10 доллар, камида 28 манатга сотилмоқда.

Бир доллардан кам нархда сотилган “Pine” ва бошқа турдаги бир қути сигаретлар ҳозир етти доллар, яъни, 20 манат атрофида сотилмоқда.

Дўкон сотувчилари "юқоридан буйруқ бўлгани учун" сигаретлар савдодан йўқолганини айтишмоқда.

Туркманистон расмийлари эса тамаки маҳсулотлари нима сабабдан дўкон расталаридан йўқолганига шу пайтга қадар изоҳ бермаган.
XS
SM
MD
LG