Линклар

Хитойнинг “IPPR Int. Engineering” ширкати Ўзбекистоннинг Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги билан иккита насос станцияси қуриш бўйича шартнома имзолади.

“Waterworld” нашри хабарига кўра, мазкур лойиҳа қиймати 30,8 миллион АҚШ долларини ташкил этади.

Хитой ширкати Самарқанд вилоятининг Норпой туманида насос станцияси қуради ва қуввати секундига 1600 куб метр бўлган саккизта блокни алмаштиради.

Шунингдек, Хитой ширкати Фарғона водийсининг Бешариқ туманида битта янги насос станцияси қуради ва қуввати секундига 1400 куб метр бўлган ўнта блокни алмаштиради.

Мазкур лойиҳа Осиё тараққиёт банки 2009 йил декабрида Ўзбекистон ҳукуматига берган 100 миллион доллар кредит ҳисобидан амалга оширилади.
XS
SM
MD
LG