Линклар

Россия ва Тожикистон президентлари Душанбеда Тожикистоннинг Афғонистон билан чегараларини қўриқлашда ҳамкорликка оид шартнома имзолади.

Дмитрий Медведев ва Имомали Раҳмон ўртасидаги сўзлашувда Россия ҳарбийларининг Тожикистондаги базалардан фойдаланиш муддатини қарийиб 50 йилга узайтириш масаласи ҳам муҳокама қилинди.

Келишув имзоланиши арафасида Россия раҳбари минтақавий саммит доирасида Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон, Афғонистон ва Покистон президентлари Ҳамид Карзай ва Осиф Али Зардорий билан учрашди.

Сўзлашувдан кейин Дмитрий Медведев Тожикистон ва Қирғизистондан Афғонистон ва Покистонга электр энергияси эскпорт қилиши назарда тутилган “CASA-1000” лойиҳасини амалга оширишда Россия иштирок этишга тайёрлигини маълум қилди.

- Россия бу лойиҳада иштирок этиш ва унга катта маблағ ётқизишга тайёр. Гап юзлаб миллион доллар ҳақида бормоқда. Лойиҳада иштирок этишимизга таклиф этилишимиз учун маълум ташкилий ишлар амалга оширилиши лозим, деди Россия президенти.

3 сентябр куни Дмитрий Медведевнинг МДҲ давлат раҳбарлари кенгаши йиғилишида иштирок этиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG