Линклар

Туркия Исроил элчисини мамлакатда чиқариб юборди


Туркия ТИВ А.Довутўғли Анқарада ўтказилган матбуот анжуманида, 2011 йил 2 сентябр

Туркия ТИВ А.Довутўғли Анқарада ўтказилган матбуот анжуманида, 2011 йил 2 сентябр

Туркия Ташқи ишлар вазири Ғазо Секторига гуманитар ёрдам олиб кетаётган флотилияга Исроил ҳарбийлари ўтган йил уюштирган рейдда Туркиянинг саккиз фуқароси ва бир нафар америкалик турк нобуд бўлгани юзасидан Исроил узр сўрамагани учун Анқара Исроил элчисини мамлакатдан чиқариб юборганини маълум қилди.

Аҳмад Довутўғли Исроил билан имзоланган ҳарбий шартномалар тўхтатилгани ва Исроилнинг Ғазо Секторига жорий қилган блокадани Туркия тан олмаслигини сўзига қўшимча қилди.

- Бугун биз, Исроил барча имкониятдан фойдаланиб бўлган нуқтага етиб келдик. Энди Исроил ҳукумати ўзини қонундан юқори деб билгани ва инсонлик виждонини инобатга олмай қилган ғайриқонуний ҳаракати учун бадал тўлайдиган пайт келди. Бу бадал, Туркиянинг дўстлигидан маҳрум бўлишдир, - деди Аҳмад Довутўғли.

Ундан олдин воқеа юзасидан текширув ўтказган БМТ махсус комиссияси Исроил ҳарбийлари меъёрдан ортиқ куч қўллаган, аммо Ғазонинг денгиздан блокада қилинишини қонуний, деган хулосани эълон қилган эди.
XS
SM
MD
LG