Линклар

logo-print
Футбол бўйича 2014 йил Бразилияда бўладиган Жаҳон чемпионатининг учинчи давра саралаш ўйинлари доирасида Тожикистоннинг Турсунзода шаҳрида Ўзбекистон терма жамоаси тожикистонлик футболчиларга қарши майдонга тушди.

Ўйин 1:0 ҳисобида ўзбекистонлик футболчилар ғалабаси билан якунланди.

Халқаро футбол федерацияси – ФИФА Сурияни жаҳон чемпионати саралаш ўйинларидан четлатгач, ўзбек футболчилари гуруҳ баҳсларида тожик футболчилари билан беллашадиган бўлишди.

Ўзбек футболчилари Тожикистондан ташқари Япония ва Шимолий Корея терма жамоалари билан беллашади.

2 сентябрда бошланган ва 2012 йилнинг 29 февралигача давом этадиган беллашувлар натижасида биринчи ва иккинчи ўринни эгаллаган жамоалар кейинги босқичга чиқади.

Ўзбекистон футболчилари 6 сентябр 2-турда Ўзбекистон-Япония; 11 октябр 3-турда Шимолий Корея-Ўзбекистон; 11 ноябр 4-турда Ўзбекистон-Шимолий Корея; 15 ноябр 5-турда Ўзбекистон-Тожикистон; 29 феврал 6-турда Япония-Ўзбекистон ўйинлари ўтказади.
XS
SM
MD
LG