Линклар

logo-print
Европа Иттифоқи 3 сентябр куни Суриянинг кўчмас мулк банки, инвестиция гуруҳи ва транспорт ширкати билан бизнес юритишни тақиқлади.

Бир неча ҳафта олдин ЕИ Сурия ҳукуматининг 50 нафар расмийсига тегишли мулкни музлатган ва уларга виза чеклови жорий қилган эди.

Шанба куни мазкур рўйхатга яна тўрт расмийнинг исми қўшилди.

Ундан олдин Сурия ҳукумати намойишларни зўравонлик билан бостираётганига норозилик тариқасида ЕИ Суриядан нефт сотиб олишни тақиқлаган эди.

Сўнгги хабарларга қараганда, Сурияда жума куни ҳукуматга қарши уюштирилган намойишлар пайтида камида 17 киши ўлдирилган.
XS
SM
MD
LG