Линклар

БМТ Бош котиби Туркия ва Исроилни ўзаро муносабатни яхшилашга чақирди


БМТ Бош котиби Бан Ки Мун

БМТ Бош котиби Бан Ки Мун

БМТ Бош котиби Бан Ки Мун Туркия ва Исроилни Яқин Шарқ тинчлик жараёнига ёрдам бериш учун ўзаро муносабатларни яхшилашга чақирди.

Ўтган йил Ғазо Секторига гуманитар ёрдам олиб кетаётган флотилияга Исроил ҳарбийлари уюштирган рейдда 9 нафар турк нобуд бўлгани юзасидан Исроил узр сўрамагани учун Туркия 2 сентябр куни Исроилнинг Анқарадаги элчисини мамлакатдан чиқариб юборди ва Исроил билан ҳарбий ҳамкорликни тўхтатди.

Исроил турклар нобуд бўлгани юзасидан афсусланиш билдирган. Аммо Туркия талаб қилганидек узр сўрамаган.

Австралияга сафари чоғида Туркия ва Исроил Яқин Шарқ минтақасида муҳим давлатлар эканини урғулаган БМТ Бош котиби, бу икки давлат ўртасидаги муносабат Яқин Шарқ, хусусан, Фаластин-Исроил ўртасида тинчлик шартномаси имзоланишида катта аҳамиятга эга эканини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG