Линклар

Афғонистонда собиқ Гуантанамо маҳбуси ўлдирилди


АҚШнинг Гуантанамо қамоқхонасидан озод қилинганидан сўнг Афғонистонга қайтиб, яна толиблар сафига қўшилган собиқ маҳбус мамлакат шарқида НАТО етакчилигидаги халқаро кучлар томонидан ўлдирилди.

НАТО эълон қилган баёнотда Сабар Лал халқаро кучлар ва Афғонистон ҳарбийлари Нангарҳор вилоятида шанбага ўтар кечаси ўтказган амалиёт пайтида ўлдирилгани маълум қилинган.

Рейд давомида яна етти шахс қўлга олингани айтилмоқда.

Халқаро кучлар баёнотида Сабар Лал Ал-Қоида билан яқин алоқада бўлганини билдирган.
XS
SM
MD
LG