Линклар

АҚШга қарши террор ҳужумлари уюштирилганига11 сентябр куни 10 йил тўлиши арафасида Давлат департаменти хорижда яшаётган ва хорижга саёҳат қилаётган америкаликларни огоҳ бўлишга чақирди.

Давлат департаменти баёнотида эҳтимолий ҳужум ҳақида таҳдид аниқланмаган бўлсада, Ал-Қоида ва иттифоқчилари АҚШ ва унинг манфаатларига қарши “ҳужумлар уюштиришга қизиқиш билдирган ва уни амалга ошириш имкониятига эга эканини намойиш қилгани” билдирилган.

Айни пайтда АҚШ Ички ишлар вазири Жанет Наполитано таҳдидлар борлигига қарамай, Америка халқи таҳдидларга қарши туришда 2001 йил сентябр ойига қараганда анча кучли ва яхши тайёргарлик кўрганини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG