Линклар

Жорий йил октябридан бошлаб Россиянинг Нижний Новгород шаҳридан Ўзбекистон пойтахти Тошкентга самолётлар бевосита парвоз қилади.

“Аэробус А-320” русумидаги йўловчи самолёт ҳафтанинг душанба кунлари Нижний Новгород шаҳрининг “Стригино” аэропортидан Тошкент томон учади.

Парвозни “Уральские авиалинии” ширкатига қарашли самолётлар амалга оширади.

Россиядаги ахборот агентликлари хабарига кўра, ҳозирда Тошкент йўналиши бўйича чипталар сотилмоқда.

Айни пайтда, октябр ойидан бошлаб “Уральские авиалинии” самолётлари Нижний Новгород шаҳридан Бирлашган Араб Амирликлари пойтахти Дубай ва Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрига ҳам парвоз қила бошлайди.
XS
SM
MD
LG