Линклар

Ливиянинг Ўтиш даври миллий кенгашига қарашли кучлар мамлакат собиқ раҳбари Муаммар Қаддафийга содиқ кучлар назорат қилаётган шаҳарлардан бири Бани Валидга ҳужум қилишга шайланмоқда.

НАТО қўллаб-қувватлаётган исёнчи кучлар, агар Бани Валид аҳолиси Қаддафийнинг бошқарув даври тугаганини тан олиб, таслим бўлмаса, шаҳарга ҳужум бошланиши тўғрисида огоҳлантирди.

Бани Валид пойтахт Триполидан 150 километр жануби-шарқда жойлашган.

Қаддафийнинг матбуот котиби Муса Иброҳим шаҳар таслим бўлишига ишонмаслигини айтди.

Унинг Рейтер ахборот агентлигига билдиришича, минтақадаги энг йирик Варфалла қабиласи Муаммар Қаддафийга содиқлигича қолмоқда.

Айни пайтда, исёнчи кучлар Қаддафий туғилиб ўсган Сирт ҳамда Сабҳа шаҳарларига юриш бошланганини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG