Линклар

logo-print
Халқаро валюта жамғармаси собиқ раҳбари Доминик Стросс Кан жинсий тажовуз иддаоси бўйича қўзғатилган жиноий иш муваффақиятсизликка учраганидан сўнг ўз ватани Францияга қайтди.

Шанба куни Ню Йоркнинг Кеннеди халқаро аэропортидан рафиқаси билан бирга учган Стросс Кан якшанба куни эрталаб Парижга етиб келди.

Кан Манхэттендаги ҳашаматли меҳмонхона ходимасига жинсий тажовуз қилганлик айби билан жорий йил май ойида ҳибсга олинган эди.

23 август куни Ню Йорк суди ҳаками 62 ёшли Стросс Канга қўйилган барча айбловни олиб ташлаб, меҳмонхона ходимасининг кўрсатмалари шубҳали бўлганини маълум қилди.

Бу воқеага қадар Доминик Стросс Кан келаси йил Францияда ўтказиладиган сайловда президентлик лавозимига асосий даъвогарлардан бири сифатида қаралаётган эди.
XS
SM
MD
LG