Линклар

Ливиядаги исёнчилар мамлакат собиқ раҳбари Муаммар Қаддафийга содиқ кучлар назоратидаги шаҳарлардан бири Бани Валид таслим бўлиши борасидаги музокара натижасиз тугагани ва улар ҳужумга тайёрлигини билдирди.

Бани Валид шаҳри Ўтиш даври миллий кенгашининг минглаб аскари томонидан қуршовга олинган.

Қаддафийнинг матбуот котиби Муса Иброҳим минтақадаги энг йирик Варфалла қабиласи Муаммар Қаддафийга содиқ қолаётганини маълум қилди.

- Мен шуни айтмоқчиманки, Бани Валид Ливиядаги энг йирик қабила жойлашган катта шаҳар. Бу қабила Қаддафийга содиқлигини эълон қилган. Улар Ўтиш даври миллий кенгаши билан ҳар қандай музокаралар олиб борилишини рад қилган. Ўтиш даври миллий кенгашининг чақириқларига Бани Валидда ҳеч ким эътибор бермайди, - деди Муса Иброҳим.
XS
SM
MD
LG