Линклар

Ҳиндистон Эронга беш миллиард долларлик қарзни тўлади


Эрон Марказий банки раиси Маҳмуд Баҳманий.

Эрон Марказий банки раиси Маҳмуд Баҳманий.

Эрон Марказий банки раиси Маҳмуд Баҳманий санкциялар билан боғлиқ муаммолар сабабли Ҳиндистон нефт учун жорий йилда тўпланиб қолган беш миллиард долларлик қарзини тўлаганини маълум қилди.

Баҳмани ИРНА ахборот агентлигига Ҳиндистоннинг тўртта нефтни қайта ишловчи заводи Эронга нақд пул тўлаганини айтди.

Ҳиндистон расмийларига кўра, мамлакатнинг Эронга бўлган қарзи Туркиянинг давлатга қарашли Халқ банки орқали еврода тўланган.

Ҳиндистон Хитойдан кейин Эрон нефтининг иккинчи йирик ҳаридори ҳисобланади.
XS
SM
MD
LG