Линклар

Красноярск ўлкасида Россия полицияси ва Федерал миграция идораси ходимлари бирга ўтказган рейд давомида 50 нафар ноқонуний меҳнат мухожири қўлга олинди.

РБК ахборот агентлиги улардан 10 нафари Ўзбекистон, 40 нафари Хитой фуқароси эканини хабар қилди.

Мухожирлар Красноярск шаҳри яқинидаги Злобино ва Кубеково туманларидаги иссиқхоналарда ишлаётган пайтда ушланган.

Қўлга олинганларнинг ҳаммаси Федерал миграция бошқармасига олиб келинган.

Ҳозирда уларнинг шахсини аниқлаш устида иш олиб борилмоқда.
XS
SM
MD
LG