Линклар

Эроннинг ISNA ахборот агентлиги Бушеҳ шаҳри яқинидаги Атом электр станцияси 3 сентябр куни Теҳрон вақти билан 23:30да дастлабки электр қувватини ишлаб чиқара бошлаганини хабар қилди.

Эроннинг Атом энергияси агентлиги матбуот котиби Ҳамид Ҳадим Қаюмий Бушеҳр станцияси 12 сентябр куни расман ишга тушганидан сўнг станция 40 фоиз қувватда ишлаши режаланганини маълум қилди.

Ўтган асрнинг 70-йилларида Германиянинг Сийменс ширкати бошлаган АЭС қурилиши лойиҳасини кейинроқ россиялик мухандислар ниҳоясига етказди.

Шу пайтга қадар Бушеҳр АЭСнинг фойдаланишга топширилиши бир неча марта кечиктирлди.
XS
SM
MD
LG