Линклар

АҚШ президенти Барак Обама якшанба куни Ню Жерси штатидаги "Айрин" тўфонидан зарар кўрган ҳудудни кўздан кечирди.

Оқ уй вакили Жей Карни Обама ҳудудий раҳбарлардан Ню Жерсини қайта тиклаш борасида аниқ таклифлар кутганини таъкидлади.

Бу ҳудуд бундан бир неча кун олдин сув тошқинидан зарар кўрган эди.

Президент учқичдан туриб сув остида қолган аҳоли пунктларини кўрди.

"Айрин" тўфони АҚШнинг шарқий қирғоқларидаги ўнлаб кишилар ҳаëтига нуқта қўйди.

Ню Жерсидаги тошқин эса бу ҳудудни "табиий офат зонаси" деб аташгача олиб келди.
XS
SM
MD
LG