Линклар

Руҳномага ёндош яна бир нома

  • Абдулла Искандар

Туркманистон президенти Қурбонқули Бердимуҳаммедовда сўнгги пайтларда ҳофизлик ва ёзувчилик ҳаваси кучайгани айтилмоқда.

Туркманистон президенти Қурбонқули Бердимуҳаммедовда сўнгги пайтларда ҳофизлик ва ёзувчилик ҳаваси кучайгани айтилмоқда.

Туркманистон президенти Қурбонқули Бердимуҳаммедовга нисбат берилаётган янги китоб “Туркманнома” ëки “Одамнома” деб номланиши мумкин.

Яқинда Арқадағ (Туркманлар таянчи маъносида - таҳр.) мақомига расман ноил дея эълон қилинган Туркманистон президенти Қурбонқули Бердимуҳаммедов "миллатни маънавий бошқаришга оид" янги рисолани ëзиб тугатади.

Бу ҳақда Озодлик радиосига Туркманистон ҳукумати ичидаги манба маълум қилди.

- Китоб ë “Туркманнома” ëки “Одамнома” деб аталади. Бу номни туркманистонлик публицист¸ ëзувчи Тошкелди Қутлиев тавсия қилган эди, - дейди суҳбатдош.

Озодлик билан суҳбатда Тошкелди Қутлиев Туркманистон янги тарихидан ўрин олган Уйғониш¸ Олтин аср каби даврлар унутилмаслиги лозимлигини таъкидлади.

Бу икки давр 2006 йил декабр ойида оламдан ўтган Сапармурод Ниëзов шахси билан боғлиқ даврлардир.

Айни пайтда Руҳнома туркманларнинг асосий китоби бўлиб қолмоқда.

Туркманистон президенти Бердимуҳаммедов “Руҳнома” ëзилганининг 10 йиллигини катта тантана билан нишонлашга буйруқ берди.

"Руҳнома" мактаб ва олий ўқув юртлари учун ҳануз асосий дарсликлигича қолмоқда.

Туркманистон маориф тизими фаоллари эса бу китобни тарғиб қилиш учун турли тадбирлар ўтказишга маҳкум.

Руҳномага бағишлаб ўтказилган бу тадбирлардан бирида ўзбекистонлик машҳур қўшиқчи Юлдуз Усмонова ҳам иштирок этган эди.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG