Линклар

Политковская эҳтимолий қотилининг ҳибсдаги муддати узайтирилиши мумкин


Рустам Маҳмудов.

Рустам Маҳмудов.

Москванинг Босмон туман суди “Новая газета” мухбири Анна Политковскаяни ўлдирганликда айбланган Рустам Маҳмудовнинг ҳибсда бўлиш муддатини узайтириш юзасидан тергов томони сўровномасини душанба куни кўриб чиқади.

Терговчилар Маҳмудовнинг энг камида 7 декабргача ҳибсда қолишини талаб қилишмоқда.

Бундан олдин Маҳмудовнинг ҳибсдаги вақти декабр бошигача чўздирилган эди.

23 август куни собиқ милиция зобити Дмитрий Павлюченков бу қотилликнинг буюртмачиси сифатида ҳибсга олган эди.
XS
SM
MD
LG