Линклар

Бани Валид шаҳри Қаддафийни қўллади


Ливияда исëнчилар ва Бани Валид шаҳри оқсоқоллари ўртасидаги сулҳ келишуви барбод бўлди.

Бу келишувга кўра, шаҳар исëнчиларга таслим бўлиши лозим эди.

Аммо Муаммар Қаддафийга содиқ Бани Валид аҳолиси исёнчилар билан келиша олмади.

Айни пайтда шаҳар минглаб исëнчилар билан ўралган.

Ҳар бир дақиқада исëнчилар шаҳарни ишғол қилишга киришиши мумкин.

Бани Валид Қаддафийга содиқ бўлган саноқли шаҳарлардан биридир.

Ливиянинг янги ҳукумати дея айтилаëтган исëнчиларнинг миллий ўтиш даври кенгаши вакиллари шаҳарда Қаддафийнинг ëрдамчиси Мусо Иброҳим яширинган, деб даъво қилмоқда.
XS
SM
MD
LG