Линклар

Алишер Навоий номли театр таъмирдан чиқди


Тошкентдаги Навоий номли Опера ва балет театри ўзининг 82 мавсумини таъмирдан чиққан бинода бошлади.

Мавсум очилишига оид тадбирда сўз олган театр директори Бахтиëр Ëқубовга кўра¸ махсус лойиҳа асосида театрнинг пойдевори мустаҳкамланиб¸ коммуникация тизимлари янгиланган.

Таъмирдан чиққан саҳнада марҳум бастакор Улуғбек Мусаевнинг “Тўмарис” балети ўйналиши кутилмоқда.

Таъмир пайтида Навоий номли Опера ва балет театри ўз спектаклларини Туркистон концерт залида намойиш қилган эди.

Бу театрга узоқ йил раҳбарлик қилган СССР халқ артисти Бернора Қориевaга кўра, Ўзбекистонда опера ва балет санъати сўнгги 20 йил мобайнида таназзулга юз тутган.
XS
SM
MD
LG