Линклар

Истанбул аэропортида Ўзбекистон ҳаво компаниясига қарашли самолётнинг мотори ишдан чиқди.

The Aviation Herald нашрининг хабар қилишича, 1 сентябр куни Истанбул-Тошкент йўналишида йўлга чиққан самолёт қушлар тўдасига дуч келган ва бир қуш самолётнинг чап моторига тушиб қолган.

Бортида 165 йўловчиси бўлган самолёт экипажи маҳорат билан қўнишга муваффақ бўлгани боис йўловчилар ҳамда самолётнинг ўзига ҳеч қандай зиён етмаган.

Рейснинг ўзи эса маълум муддатга кечиктирилган.
XS
SM
MD
LG