Линклар

КХШТ маъмурияти Ўзбекистонга оид тахминни изоҳсиз қолдирди


12 август куни Остонада ўтган сўнгги норасмий саммитга ҳам Ислом Каримов бормаган эди.

12 август куни Остонада ўтган сўнгги норасмий саммитга ҳам Ислом Каримов бормаган эди.

Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти хориж матбуотида ташкилотнинг Ўзбекистонга нисбатан режаларига оид берилган тахминларни изоҳсиз қолдирди.

Бунга қадар Коммерсант нашри Россия Ташқи ишлар вазирлигидаги дипломатга таяниб, тез орада Ўзбекистонга жиддий талаб — мажбуриятларни тўла бажариш ёки уни тарк этиш талаби қўйилиши ҳақида ёзди.

КХШТ матбуот котиби Владимир Зайнетдинов маъмурият бундай маълумотлардан бехабар экани ва Ўзбекистоннинг ташкилотни яна тарк этишига оид маълумотларга ҳозир жавоб беролмаслигини айтди.

Айни пайтда Зайнетдинов бироз муқаддам Белорус президенти Александр Лукашенко ва КХШТ раҳбари Николай Бордюжа билан учрашувдан сўнг "ташкилот доирасидаги мажбуриятни тўла бажармаётганлар КХШТни тезликда тарк этсин" мазмунида Минскдан туриб берилган баёнотларни ҳам изоҳсиз қолдирди.

Ўзбекистон президенти Ислом Каримов КХШТ доирасидаги кўплаб тадбирларда иштирок этмай келмоқда.

Айни кезда ташкилот қошидаги Тезкор коллектив кучларни янада такомиллаштириб, аъзо давлатлар хавфсизлигини сақловчи йирик тузилмаган айлантириш ҳаракатига тушган КХШТ га аъзо бошқа 6 давлат ҳукуматлари ўртасида Ўзбекистонга нисбатан якдил, кескин хулоса шакллангани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG