Линклар

logo-print

Қоҳирада Ҳусни Муборак устидан учинчи маҳкама бошланди


Аввалги маҳкамаларга Муборак замбилда келтирилган эди.

Аввалги маҳкамаларга Муборак замбилда келтирилган эди.

Қоҳирада Мисрни 30 йилдан ортиқ бошқарган собиқ президент Ҳусни Муборак устидан маҳкама жараёнлари қайта бошланди.

83 ёшли Муборак учинчи маҳкамага ҳам замбилда келтирилди.

3 августда бошланган аввалги маҳкамаларга ҳам соғлиги оғир аҳволда экани айтилган Ҳусни Муборак замбилда келтирилган эди.

Собиқ президент коррупция ва юзлаб намойишчиларнинг ўлимига боғлаб қўйилган айбловларнинг ҳаммасини рад этган.

Миср президенти шу йил феврал ойида халқ намойишлари ортидан ҳокимиятни ташлаб қочишга мажбур бўлган эди.

Қоҳирада бошланган бугунги маҳкамада намойишчиларни отишга ким буйруқ бергани ҳақида суд ҳайъати саволларига бир неча юқори мартабали полиция мулозимлари жавоб берадилар.

Аввалгилардан фарқли равишда бугунги маҳкамани телевидение орқали ёритмасликка қарор қилинган.
XS
SM
MD
LG