Линклар

Ливия етакчиси Муаммар Қаддафийга тарафдор кучларнинг сўнгги шаҳарда қолаётган вакиллари билан музокаралар натижасиз тугади.

Ливия Ўтиш даври миллий кенгаши музокарачисига кўра, Бани Валиддаги Қаддафийга тарафдор маҳаллий қабилалар етакчилари таслим бўлиш таклифини қабул қилмаган.

Айни кезда исёнчиларнинг минглаб аскарлари Бани Валидни ўраб олгани айтилмоқда.

Аммо, исёнчилар фаолларидан бирининг бугун Рейтер агенлигига айтишича, шаҳарга қачон ҳужум уюштирилиши ҳозирча номаълум.

- Вазият тинч. Биз Ўтиш даври миллий кенгашининг шаҳарга кириш ҳақидаги буйруғи бўлишини кутяпмиз, насиб этса, - деди Солиҳ исмли исёнчи.

Бунга қадар Муаммар Қаддафийнинг матбуот вакили ҳам таслим бўлиш ҳақидаги таклифларни рад этган эди.

Хабарларга кўра, исёнчилар Қаддафий режимининг юқори мартабали расмийлари, ҳатто, Қаддафийнинг ўзи ҳам Бани Валидда жон сақлаётганини тахмин қилмоқдалар.
XS
SM
MD
LG