Линклар

Расмий Пекин: Қаддафийчиларга қурол берилмаган


Хитой ТИВ матбуот котиби Цзян Юй.

Хитой ТИВ матбуот котиби Цзян Юй.

Хитой Ташқи ишлар вазирлиги Ливиядаги Муаммар Қаддафийга тарафдор кучларга қурол етказиб берилгани ҳақидаги хабарларни рад этди.

Бунга қадар айрим ахборот воситалари Хитой ҳукумати назорати остидаги ширкатлар БМТ санкцияларига зид равишда Қаддафий кучларига бир неча миллион долларлик қурол сотгани ҳақида хабар берган эди.

Хитой Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Цзян Юй Қаддафий режими расмийларининг Пекинда Хитой ширкатлари раҳбарлари билан учрашувини тасдиқлади. Аммо, ҳеч қанақа шартнома имзоланмагани ва ҳеч қанақа қурол етказилмаганини айтди.

Якшанба куни Канада ва бугун АҚШдаги айрим йирик нашрлар июл охирида Хитой ширкатлари Қаддафийчи кучларга 200 миллион АҚШ доллари миқдорида қурол-яроғни сотиб олиш таклифини киритгани ҳақида ёзди.

Хитой Ливия Ўтиш даври миллий кенгашини тан олмаган давлатлардан биридир.
XS
SM
MD
LG