Линклар

М.А.Жалил: Қаддафий ўғиллари Бани Валиддан кетди


Ливия Ўтиш даври миллий кенгаши раҳбари Мустафо Абдул Жалил.

Ливия Ўтиш даври миллий кенгаши раҳбари Мустафо Абдул Жалил.

Ливия Ўтиш даври миллий кенгаши раҳбари Муаммар Қаддафийнинг икки ўғли Бани Валид шаҳрини тарк этганини айтди.

Бани Валид қаддафийчи кучлар назоратида қолаётган сўнгги шаҳардир.

Ўтиш даври миллий кенгаши раҳбари Мустафо Абдул Жалил бугун берган баёнотида Саиф ал-Ислом ва Мутассим Қаддафий шанба кунига қадар Триполидан 150 километр жануби-шарқда жойлашган бу шаҳарчада бўлгани ва ҳозирга келиб шаҳарни тарк этгани аниқланганини айтди.

Жалилга кўра, айнан Қаддафийнинг ўғиллари шаҳар аҳлининг таслим бўлишига тўсқинлик қилиб келган.

Муаммар Қаддафийнинг қаерда экани эса ҳануз номаълум.
XS
SM
MD
LG