Линклар

logo-print
Сешанба куни Ўзбекистон давлат консерваторияси катта залида “Аждарҳо сукути” япон анъанавий мусиқачилари ижросида “Фолклорнинг нариги тарафида” деб номланган концерт бўлади.

Концерт танбурни эслатувчи тор ва улкан ноғоралар нағмасига нозик сасли қизларнинг жўрлигидан ташкил этилади.

“Аждарҳо сукути” гуруҳи “Шарқ тароналари” фестивали совриндори бўлган.

Концерт Япониянинг Ўзбекистондаги элчихонаси¸ Япония ҳамкорлиги халқаро жамғармаси тарафидан ташкил қилинмоқда.
XS
SM
MD
LG