Линклар

logo-print
Қоҳирадаги маҳкамада собиқ президент Ҳусни Муборак иши бўйича полициянинг махсус бўлинмасининг собиқ бошлиғи Ҳусайн Муса сўроқ қилинди.

Маҳкамада гувоҳ сифатида қатнашаëтган Муса феврал ойида оммавий намойишларни тарқатган полиция фақат мудофаа мақсадларида қурол қўллаганини айтди.

Маҳкама бўлаëтган бинога қўшни кўчаларда Муборак тарафдорлари ва полиция ўртасида тўқнашувлар бўлди.

Душанба оқшомига бориб тўқнашувда яраланганлар сони 25 дан ошди.

Тўқнашувда шикастланганларнинг ярми полиция ходимларидир.

Аввалгилардан фарқли равишда бугунги маҳкамани телевидение орқали ёритмасликка қарор қилинган.

Мисрни 30 йилдан ортиқ бошқарган собиқ президент Ҳусни Муборак устидан маҳкама жараёнлари 7 сентябр куни Қоҳирада давом этади.

83 ёшли Муборак душанба кунги маҳкамага замбилда келтирилди.

3 августда бошланган аввалги маҳкамаларга ҳам соғлиги оғир аҳволда экани айтилган Ҳусни Муборак замбилда келтирилган эди.

Собиқ президент коррупция ва юзлаб намойишчиларнинг ўлимига боғлаб қўйилган айбловларнинг ҳаммасини рад этган.

Миср президенти шу йил феврал ойида халқ намойишлари ортидан ҳокимиятни ташлаб, Қоҳирадан Шарм Аш-Шайхга қочишга мажбур бўлган эди.
XS
SM
MD
LG