Линклар

Ўрмон ëнғинлари Техасдаги юзлаб уйларни нобуд қилди


АҚШ нинг Техас штати шимолий-ғарбидаги Остин шаҳри ўрмон ëнғинлари қуршовида қолди.

Ëнғин оқибатида юзлаб уйлар куйди¸ минглаб кишилар эвакуация қилинди.

Техас шарқидаги ëнғин ўчоқларидан бирида она ва бола ҳалок бўлди.

Уларнинг уй машинаси ўрмондаги майдонда турганида олов ҳалқаси ичида қолди.

Техас ҳокими Рик Перри фуқароларни огоҳликка чорлади.

Техас расмийларига кўра¸ айни штатда ўндан ортиқ ëнғин ўчоқлари қайд қилинган.

Минглаб одамлар ëнғин боис уйларини ташлаб кетишга мажбур бўлгани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG