Линклар

Италиядаги таниқли опера ҳофизи оламдан ўтди


Таниқли италиялик опера хофизи, “катта Лучанонинг вориси” дея кўрилган Сальваторе Личитра йўл ҳалокатида олган жароҳати боис сешанбага ўтар кечаси оламдан ўтди.

Салваторе Личитра 43 ëшда эди.

27 август куни жанубий Сицилия бўйлаб мотороллерда ўз жазмани билан сайр қилаëтганида Личитра бошқарувни йўқотиб қўйиб, деворга бориб урилди.

Личитранинг боши яланг бўлгани боис жароҳатлар оғир бўлгани айтилди.

Сальваторе Личитра 2002 йили Ню-Йоркдаги Metropolitan саҳнасида "Джакомо Пуччинининг “Тоска” операсида қўшиқ куйлаб машҳур бўлди.

Бу операда аслида Лучано Поваротти куйлаши лозим эди¸ аммо у касал бўлиб қолгани учун уни ўрнига Личитра куйлади.

Ўшандан кейин Личитранинг юлдузи балқиб, Ла Скала¸ Вена операси ва Лондон саҳналарида қўшиқлар куйлади.
XS
SM
MD
LG