Линклар

Ўзбекистон Республикаси президенти Ислом Каримов Тони Тан Кенг Ямни Сингапур Республикаси президенти этиб сайлангани билан табриклади.

Буни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Каримов ўз қутловида Тони Тан Кенг Ямннинг Сингапур раҳбари этиб сайлангани Ўзбекистон билан Сингапур ўртасидаги ўзаро манфаатли ва узоқ муддатли ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилишига ишонч билдирган.

Ўзбекистон президенти 2007 йил январида Сингапурга сафар қилган.

Ташриф ниҳоясида Ўзбекистон-Сингапур ўртасида қатор ҳужжатлар, жумладан, Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида икки томонлама маслаҳатлашувлар тўғрисидаги англашув меморандуми, ўзаро ҳаво транспорти қатновини йўлга қўйиш, террорчилик ва гиёҳвандликка қарши биргаликда курашиш каби шартномалар имзоланган.
XS
SM
MD
LG