Линклар

Британия элчиси Ўзбекистон ТИВда қабул қилинди


Британиянинг ЎРдаги элчиси Руперт Жой.

Британиянинг ЎРдаги элчиси Руперт Жой.

Британиянинг Ўзбекистондаги элчиси Руперт Жой Ташқи ишлар вазирлигида қабул қилинди.

Вазирлик матбуот хизматига кўра, мулоқот чоғида сиёсий, иқтисодий, инвестиция, маданий-гуманитар соҳаларда ҳамкорликка оид масалалар муҳокама қилинган.

5 сентябр кунги сўзлашувда икки томонни қизиқтирган бошқа мавзулар юзасидан фикр алмашилган.

Ўзбекистон Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестиция ва савдо вазирлиги маълумотига кўра, 2010 йилда Ўзбекистон-Британия ўртасидаги савдо айланмаси 228,4 миллион АҚШ долларини ташкил қилган.

Бунинг 131,5 миллионини экспорт, 96,9 миллион долларини эса импорт ташкил қилади.
XS
SM
MD
LG