Линклар

Қаддафийга хайрихоҳ кучлар Нигер ҳудудига ўтди


Ливия Ўтиш даври миллий кенгаши кучлари Сирт шаҳри яқинида, 2011 йил 5 сентябр.

Ливия Ўтиш даври миллий кенгаши кучлари Сирт шаҳри яқинида, 2011 йил 5 сентябр.

Ғарб ахборот агентликлари Ливия раҳбари Муаммар Қаддафийга тарафдор кучлар Нигер Республикаси ҳудудига ўтганини билдирди.

Хабарларга кўра, Қаддафийга хайрихоҳ Туагер қабиласи жангчилари 5 сентябр куни кечқурун ўнлаб зирҳли машинада Нигернинг чўл ҳудудида жойлашган Агадез шаҳрига борган.

Ливиянинг 69 ёшли собиқ раҳбари Муаммар Қаддафий қаерда экани номаълумлигича қолмоқда.

Айни пайтда исёнчи кучлар пойтахт Триполидан 140 километр жанубий-шарқда жойлашган Қаддафий тарафдорлари назоратидаги сўнгги шаҳарлардан бири - Бани Валид атрофида ўз позицияларини мустаҳкамламоқда.
XS
SM
MD
LG