Линклар

logo-print

Жаҳон Банки: АҚШда иқтисодий пасайиш рўй бермайди


Жаҳон Банки Президенти Роберт Зоеллик.

Жаҳон Банки Президенти Роберт Зоеллик.

Жаҳон Банки президенти Роберт Зоеллик АҚШ иқтисодиётида ўсиш секинлашгани, ишсизлар сони юқори бўлиб қолишини, аммо иқтисодий пасайиш рўй бермаслигини маълум қилди.

6 сентябр куни Сингапурда сўзлаган Зоеллик Европа давлатларида рўй берган қарз бўҳрони истеъмолчилар ва инвесторлар ишончига путур етказаётганини ўз сўзига қўшимча қилди.

Жаҳон банки президенти Европа дуч келаётган муаммолар АҚШдагига қараганда “муқаррар” деган фикр билдирди.

Зоелликка кўра, вазиятни ўнглаш учун Европа давлатлари ўз молия тизимини янада интеграциялаши лозим.
XS
SM
MD
LG