Линклар

logo-print

Туркия Исроил билан савдо ва ҳарбий алоқаларни тўхтатди


Туркия Бош вазири Ражаб Тоййиб Эрдўғон.

Туркия Бош вазири Ражаб Тоййиб Эрдўғон.

Бунга Ғазо Секторига ёрдам юклари олиб кетаётган флотилияга қарши Исроил аскарлари ўтказган рейдда 9 нафар турк нобуд бўлгани учун Исроил узр сўрамагани сабаб бўлди.

Туркия Бош вазири Ражаб Тоййиб Эрдўғон Туркия Исроил билан савдо ва мудофаа соҳасидаги алоқаларни тўхтатганини эълон қилди.

Исроил ҳарбийлари ўтган йил Ғазо Секторига гуманитар ёрдам олиб кетаётган Туркия етакчилигидаги флотилияга қарши рейд ўтказган пайтда 9 нафар турк нобуд бўлган.

Исроил турклар нобуд бўлгани учун афсусланиш билдирган, аммо Анқара хоҳлаганидек узр сўрамаган.

Шу боис Туркия ўтган ҳафта Исроил элчисини мамлакатдан чиқариб юборди.

6 сентябр куни Ғўлон минтақасидаги Исроил ҳарбий базасини бориб кўрган Исроил мудофаа вазири Эҳуд Барак икки томонни оғир-босиқ бўлишга чақирди.

- Исроил ва Туркия ҳозир минтақанинг энг кучли ва энг муҳим давлатлари. Ҳатто ўзаро баҳслар бўлган тақдирда ҳам, баҳслар эса мавжуд, икки томон қурол эмас, ақл билан иш юритиши лозим. Мен буни ҳам ўзимиз, ҳам Туркия томонига тавсия қиламан, - деди Эҳуд Барак.

Воқеа юзасидан БМТ эълон қилган ҳисоботда Исроил “меъёрдан кўп куч қўллагани”, аммо Ғазо Секторининг Исроил ҳарбийлари томонидан блокада қилиниши қонуний экани билдирилган.

Туркия блокада масаласини Халқаро суд муҳокамасига олиб чиқишни ваъда қилган.

Туркия Бош вазири Эрдўғон Мисрга сафаридан сўнг, эҳтимол, келаси ҳафта бошида Ғазо Секторига бориш ниятида эканини яна бир марта айтди.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG