Линклар

logo-print

Туркия Исроил билан савдо ва ҳарбий алоқани тўхтатди


Туркия Бош вазири Ражаб Тойиб Эрдўғон.

Туркия Бош вазири Ражаб Тойиб Эрдўғон.

Туркия Бош вазири Ражаб Тойиб Эрдўғон Туркия Исроил билан савдо ва мудофаа соҳасидаги алоқаларни тўхтатганини эълон қилди.

Исроил ҳарбийлари ўтган йил Ғазо Секторига гуманитар ёрдам олиб кетаётган Туркия етакчилигидаги флотилияга қарши рейд ўтказган пайтда 9 нафар турк нобуд бўлган.

Исроил турклар нобуд бўлгани учун афсусланиш билдирган. Аммо Анқара холаганидек узр сўрамаган. Шу боис Туркия ўтган ҳафта Исроил элчисини мамлакатдан чиқариб юборди.

6 сентябр куни Ғўлон минтақасидаги Исроил ҳарбий базасини бориб кўрган Исроил Мудофаа вазири Эҳуд Барак икки томонни оғир-босиқ бўлишга чақирди.

- Исроил ва Туркия ҳозир минтақанинг энг кучли ва энг муҳим давлатлари. Хатто ўзаро бахслар бўлган тақдирда ҳам, бахслар эса мавжуд, икки томон қурол эмас, ақл билан иш юритиши лозим. Мен буни ҳам ўзимиз, ҳам Туркия томонига тавсия қиламан, - деди Эҳуд Барак.
XS
SM
MD
LG