Линклар

logo-print

Вайт Ҳелмер яна ўзбек актерлари билан ишлади

  • Абдулла Искандар

Немис киночиси Вайт Ҳелмер.

Немис киночиси Вайт Ҳелмер.

Немис киночиси Вайт Ҳелмер суратга олган “Бойқўнғир” филмида ўзбек санъаткори Ситора Фармонова бош роллардан бирини ўйнади.

Филм “Бойқўнғир” космодромидаги Искандар ва Назиранинг оташин муҳаббатини тараннум қилади.

Ситора Фармонова Назира ролини ўйнайди.

“Бойқўнғир” филмида Франнция собиқ бош вазири Доминик де Вилпеннинг қизи Мари ҳам рол ижро этган.

Вайт Ҳелмер “Бойқўнғир” космодромида бадиий филм суратга олишга изн олган илк киночидир.

У бундан олдин суратга олган “Ўзбек-экспресс” филмида ўзбек санъаткорлари Теша Мўминов, Ниғмат Аминов¸ Маҳфуза Боботиллаевалар иштирок этган эди.

Вайт Ҳелмер Тошкентдаги немис элчихонаси ва Гете институти кўмагида Маннон Уйғур номли Театр ва кино институти талабаларига кино суратга олиш сирларини ўргатиб келади.

Ҳелмер ижоди киноя¸ истеҳзо ва аксилтоталитар тафаккур устига қурилган.

Немис киночиси Тошкент темир йўл вокзалида суратга олган “Ўзбек – экспресс” филми ҳожатхона фарроши бўлган аëлнинг бир дақиқада поезд қироличасига айлангани ҳақида ҳикоя қилади.

Кино санъаткори Маҳфуза Боботиллаева ўзбек жамиятининг энг тубан нуқтасидаги аëл кечинмаларини акс эттира олган.

Озодлик билан суҳбатда Ҳелмер ўзбек артистларининг профессионал етуклигидан мамнун эканлигини изҳор қилди.

Суҳбат чоғида Хелмер шарқ шеърияти, хусусан, ўзбек классик мутафаккирлари Навоий ва Бобур ғазалларидаги фалсафа ўзи учун илҳом манбаи эканлигини айтди.

- Масалан, мен “Тувалу” деган филмни суратга олдим. "Бу тан кетар¸ аммо руҳ қолур” деган мисра бу кино учун мазмун бўлди. “Тувалу” филмида бош ролни Чўлпон Ҳаматова ижро қилганидан кейин мен татар¸ озарбайжон ва ўзбек актерларига қизиқиб қолдим, - дейди немис киночиси Вайт Ҳелмер.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG