Линклар

logo-print

Немис тадбиркори "Дўстлик" орденини олди


Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида "MAN Auto Uzbekistan" қўшма корхонаси раҳбари Удо Фёлькер билан учрашув бўлиб ўтди.

Бу ҳақда ҳабар тарқатган Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматига кўра¸ немис тадбиркори “Дўстлик” орденига лойиқ кўрилган.

Ўзбекистон президентининг 26 августдаги фармонига кўра¸ Удо Фёлькер ўзбек-немис савдо иқтисодий ва сармоявий муносабатларга қўшган ҳиссаси учун бу мукофотни қозонган.

Ўз навбатида, Удо Фёлькер бундай мукофотни берган Ўзбекистон президентига улкан раҳматлар айтган.

Айни пайтда Ўзбекистон ҳукумати кафолатига ишониб, “Зеромакс” ширкати билан ҳамкорлик қилган 23 немис ширкати 62 миллион еврога яқин қарзини қайтариш учун уринмоқда.
XS
SM
MD
LG