Линклар

Осиë гимнастикачилар иттифоқи (Asian Gymnastics Union) президенти Абдул Раҳмон ал-Шатхрий Ўзбекистон президентининг кенжа қизи Лола Каримова –Тиллаевани гимнастика ривожига қўшган ҳиссаси учун мукофотлади.

5 сентябр куни Тошкентда бадиий гимнастика бўйича халқаро турнир очилишида Лола Каримова-Тиллаева кўкрагига нишони тақилди.

2010 йили Қатарнинг Доҳа шаҳрида ўтган Осиë гимнастикачилар иттифоқи катта мажлисида Лола Каримова-Тиллаева бу иттифоқнинг фахрий президенти қилиб сайланган эди.

2007 йил бўйича маданият ва спорт соҳасида эришилган ютуқлар учун Ўзбекистон маданият ва спорт вазирлиги томонидан мукофотланганлар орасида Лола Каримова ҳам бор эди.

Шу йил июлида Лола Каримова-Тиллаева "Rue89" Интернет нашрини маҳкамага берган эди. Ўзбекистоннинг ЮНЕСКОдаги элчиси Лола Каримова-Тиллаева отасини “диктатор”, ўзини эса "диктаторнинг қизи" деб атаган ҳамда машҳур итальян актрисаси Моника Белуччига битта хайрия кечасида қатнашгани учун 190 минг евро ҳақ тўлагани ҳақида хабар тарқатгани учун француз нашрини "туҳмат"да айблаб, маҳкамага берган эди. Пировардида Париж маҳкамаси Лола Каримова даъвосини қондирмади.
XS
SM
MD
LG