Линклар

Муса Иброҳим: Муаммар Қаддафий Ливияда


Иқтидордан кетказилган Муаммар Қаддафийнинг вакили Муса Иброҳим сешанба куни Ливия собиқ президенти ҳануз мамлакатда эканини билдирди.

- У Ливияда. У хавфсиз бир жойда. У мутлақ соғ-саломат ва руҳан тетик. У нима қилиш кераклигини яхши билади. У албата тарихга киради. Зеро, у ëвузликка қарши шараф билан қарши тура олди, - деди Муса Иброҳим.

Бундан олдин Ғарб ахборот агентликлари Ливия раҳбари Муаммар Қаддафийга тарафдор кучлар Нигер Республикаси ҳудудига ўтганини билдирган эди.

Хабарларга кўра, Қаддафийга хайрихоҳ Турег қабиласи жангчилари 5 сентябр куни кечқурун ўнлаб зирҳли машинада Нигернинг чўл ҳудудида жойлашган Агадез шаҳрига борган.

Ливиянинг 69 ёшли собиқ раҳбари Муаммар Қаддафий қаерда экани номаълумлигича қолмоқда.

Айни пайтда исёнчи кучлар пойтахт Триполидан 140 километр жанубий-шарқда жойлашган Қаддафий тарафдорлари назоратидаги сўнгги шаҳарлардан бири - Бани Валид атрофида ўз позицияларини мустаҳкамламоқда.
XS
SM
MD
LG