Линклар

logo-print

Невадада миллий гвардиячилар ўққа тутилди


АҚШнинг Невада штатида сешанба куни миллий гвардия жангчилари тажовуз нишони бўлди.

Оқибатда уч жангчи ўлди¸ камида 7 киши ярадор бўлди.

32 ёшли Эдуардо Сенсион жангчилар овқатланиб ўтирган Карсон Ситидаги ресторанга кириб, автоматдан ўт очган, шундан кейин ўзини отиб ўлдирган.

Дастлабки маълумотларга кўра, аскарларга ўқ узган киши уларни танимаган ва миллий гвардияга ҳеч бир тарзда алоқаси йўқ

Сенсионнинг оиласига таянган полиция мулозимлари унинг руҳий хаста эканини айтишмоқда.

АҚШ миллий гвардияси заҳирадаги аскарлар мажмуидир. Улар фуқаровий касблар билан машғул бўлиб бир муддат харбий хизматга ҳам жалб қилинади.
XS
SM
MD
LG