Линклар

Бугун Покистон жанубий-ғарбида жойлашган Балучистон вилоятининг маркази Кветта шаҳрида худкуш ҳужумлари оқибатида камида 24 одам ҳалок бўлди, ўнлаб одам жароҳатланди.

Франс-пресс агентлигининг хабар қилишича, Кветтадаги маҳаллий ҳокимлик биноларидан бирида ҳарбийлар йиғилган пайтда худкуш шахслар томонидан иккита портлаш содир этилган.

Ҳужумлар бўйича масъулиятни Толибон ҳаракати ўз зиммасига олганини маълум қилди.

Кветтада толиблар ва маҳаллий айирмачиларнинг фаол ҳаракати кузатиб келинади.
XS
SM
MD
LG