Линклар

Араб давлатлари лигасининг раҳбари Набил ал-Арабий Сурияга сафарини сўнгги дақиқада бекор қилди.

Ал-Арабий бугун Дамашққа ташриф буюриб, Сурия режимини намойишчиларга қарши зўравонликларни тўхтатишга чақириши лозим эди.

Суриядаги давлатга қарашли САНА агентлиги маълумотига кўра, Сурия ҳукумати Набил ал-Арабийдан ташрифини кечиктириб туришни илтимос қилган.

Араб лигаси раҳбари ўз сафарининг кечиктирилишини изоҳлаганича йўқ.

БМТ маълумотига кўра, Сурияда март ойидан буён 2200 дан зиёд одам ўлдирилган.

6 сентябр куни АҚШнинг Суриядаги элчиси Роберт Форд Facebook тармоғи орқали эълон қилган баёнотида Суриядаги зўравонликларда ҳалок бўлган ҳукумат кучлари учун ҳам масъулият Башар Ассад режими зиммасида эканини айтиб, бу режим бугунги кунда мамлакатда ислоҳатлар ўтказиш салоҳиятига эга эмаслигини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG