Линклар

Бугун Ҳиндистон пойтахти Деҳлидаги Олий суд биноси олдида бомба портлаши оқибатида камида ўн киши ҳалок бўлди, 47 одам жароҳатланди.

Ҳиндистон Ички ишлар вазирлиги маълумотига кўра, портфелга яширилган бомба Олий суд дарвозаси олдида одам кўп тўпланган пайти портлатилган.

"Ислом қаршилик ҳаракати" портлаш бўйича масъулиятни ўз зиммасига олганини маълум қилди.

Жорий йилнинг май ойида ҳам Ҳиндистон Олий суди биноси олдида портлаш содир этилган, бироқ қурбонлар бўлмаган эди.
XS
SM
MD
LG