Линклар

logo-print

Русский оролида ўзбекистонлик ишчи нобуд бўлди


6 сентябр куни Приморье ўлкасининг Русский оролидаги Узоқ Шарқ федерал университети (ДВФУ) қурилишида ўзбекистонлик меҳнат муҳожири нобуд бўлди.

Приморье Тергов қўмитаси расмийси Аврора Римскаяга кўра, қўмита ҳалокат юзасидан текширув бошлаган.

- Ўзбекистонлик ишчи университетнинг қурилаётган 12 корпусидан тушиб кетган ва кўплаб жароҳатлар олган. Унинг умуртқаси узилиб кетган ва миясига қон қуйилган. Жароҳат олган йигит касалхонага олиб борилган, лекин ўша ерда ўзига келмасдан жон берган, - деди Аврора Римская.

Унга кўра, мазкур ҳодиса юзасидан бошланган текширув 10 кун давом этади.

Русский оролидаги қурилишларда ишчиларнинг нобуд бўлиши биринчи маротаба кузатилаётгани йўқ. Жорий йилнинг май охирларида кислород баллони портлаши оқибатида икки киши ўлган, 3 киши шифохонага ётқизилганди.

Шу йилнинг июн охирларида гипсокартон ёпиштираётган 22 ёшли ўзбекистонлик 7 метр баладликдан шахтага тушиб кетиб, ҳалок бўлган.

Июл ойида яна бир бригадир томдан тушиб кетиб, оғир жароҳатлар билан шифохонага олиб кетилган.
XS
SM
MD
LG