Линклар

Бугун Суриянинг Ҳомс шаҳрида ҳукумат кучларининг ҳарбий амалиётлари пайти камида етти киши ҳалок бўлди.

Чоршанбага ўтар кечаси Ҳомсда икки мингдан зиёд одам кўчага чиқиб, ҳукумат қатоғони тўхтатилиши ва кеча тўрт ҳомсликнинг ўлдирилганига норозилик билдирган.

Ҳуқуқ фаолларига кўра, Сурия режими бунга қарши 20 та юк машинасида шаҳарга аскар олиб кирган ва намойишчиларга нисбатан танклардан фойдаланган.

Айни пайтда шаҳарда интернет ва мобил алоқаси тўхтатилгани ҳақида хабар қилаяпти.

БМТ маълумотига кўра, Сурияда март ойидан буён 2200 дан зиёд одам ўлдирилган, 10 мингдан зиёд одам ҳибсга олинган.
XS
SM
MD
LG