Линклар

Ўзбекистонда “GM Uzbekistan” корхонасининг Chevrolet Captiva автомобилининг янгиланган модели сентябр ойидан бошлаб сотувга чиқарилди.

6 сентябр куни Тошкентда янги моделнинг тақдимот маросими ўтказилди.

“GM Uzbekistan” корхонасининг ишлаб чиқариш бўлими ходими Озодлик билан микрофонсиз суҳбатда етти кишига мўлжалланган Chevrolet Captiva янгиланган дизайнда экани ва ундан юк машинаси сифатида ҳам фойдаланиш мумкинлигини айтди.

Унга кўра, автомобил олдинги моделидан мутлақо фарқ қилади, унинг олд томони кўриниши янги ёритгичлар ҳисобига ўзгарган. Салони кенг бўлиб, иккинчи ва учинчи қатор ўриндиқларни йиғиш мумкин.

Ўзбекистон Давлат Статистика қўмитаси эълон қилган маълумотларга кўра¸ GM Uzbekistan Ўзбекистон-АҚШ қўшма корхонаси 2011 йилнинг биринчи ярмида 106 334 дона автомобил ишлаб чиқарган ва бу ўтган йилнинг айни даврига нисбатан 4¸2 фоиз кўпроқдир.

GM Uzbekistan қўшма корхонасида тайëрланаëтган енгил автомобиллар асосан Россия ва МДҲ давлатларига экспорт қилинади.
XS
SM
MD
LG