Линклар

logo-print
- Бугун дунë хоккейининг энг қора кунидир, - деди халқаро шайбали хоккей федерацияси президенти Рене Фазел Россиянинг Ярослав вилоятида самолёт қулаши оқибатида 43 одам ҳалок бўлгани ҳақида сўзларкан.

ЯК-42 русумидаги йўловчилар самолёти бортида 8 нафар экипаж аъзоси ва "Локомотив" хоккей клубининг 37 ўйинчиси бўлган.

Дастлабки маълумотларга кўра, авиаҳалокат натижасида икки киши тирик қолган. Айни пайтда улар оғир аҳволда экани айтилмоқда.

"Локомотив" хоккейчилари 8 сентябр куни Минскда "Динамо" клуби билан бўладиган ўйинга кетаётганди.
XS
SM
MD
LG