Линклар

Хоккей спорти улкан йўқотишни бошдан кечирмоқда. Муз устида хоккей бўйича халқаро федерация раҳбари Рене Фазел бу ҳақда Россия жамоаси ҳалокатга учраши муносабати билан таъкидлади.

Кеча Ярославлнинг маҳаллий “Локомотив” хоккей жамоасини олиб учган самолёт қулаб тушиши оқибатида 43 инсон нобуд бўлган эди.

Учқич Москва шимоли-шарқидан 250 чақиримча узоқдаги Ярославл шаҳри аэропортидан кўтарилганидан кўп ўтмай ёна бошлаган.

Муз устида хоккей бўйича Ярославлнинг "Локомотив" хоккей жамоаси аъзолари Белорус пойтахти Минскка учаётган эди.

Як-42 русумли учқич ўрта ҳажмли 100дан ортиқ йўловчига мўлжалланган бўлиб, ҳавога кўтарилган пайт бордда 45 киши бўлган.
XS
SM
MD
LG